КАЛЬЯО

КАЛЬЯО — Перудаги шаҳар, Кальяо бухтаси соҳилида жойлашган. Лима агломерацияси таркибида. Кальяо Конституцион провинциясини ташкил этади. Аҳолиси 699,5 минг киши (1996). Мамлакатнинг муҳим саноат ва маданий марказларидан. Тинч океан соҳилидаги йирик савдо порти (мамлакатнинг 75% импорти, 25% экспорти). Рангли металлургия, кемасозлик, тўқимачилик, озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. Кальяо — мамлакатдаги балиқ саноатининг асосий марказларидан. Илмий техника ун-ти, кутубхона, ҳарбий музей бор. Шаҳарга 1573 й. да асос солинган.