КАЛХАТЛАР

КАЛХАТЛАР (Milvus) — қарчиғайсимонлар оиласига мансуб қушлар уруғи. Европа, Осиё, Африка, Австралия ва Америкада кенг тарқалган. 5 тури бор. Ўрта Осиёда қора калхат яшайди; март ойи бошларида учиб келади. Уясини сувга яқин баланд дарахтларга, қояларга қуради. Апр. —майда 2—4 та тухум қўяди. Умуртқали майда ҳайвонлар, балиқлар ва ҳашаротлар билан озиқланади.