КАЛУГА

КАЛУГА — РФдаги шаҳар, Калуга вилояти маркази. Ока дарёси бўйидаги пристань. Т. й. станцияси. Аҳолиси 361,5 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Калуга, дастлаб, Литва князи Ольгерд ёрлиқларида 1371 й. да тилга олинган. У Москва давлатининг жан. ғарбий чегарасидаги қалъа сифатида вужудга келган. 17—19-а. ларда муҳим савдо маркази. Калуга Циолковский К. да яшаган ва ўша ерда дафн қилинган. Шаҳарда «Калуга турбина з-ди» бирлашмаси, йўл машиналари ва гидроприводлар и. ч. бирлашмаси, транспорт машинасозлиги, автомотоэлектр жиҳозлари, приборсозлик, радио жиҳозлари, радиолампа з-длари ишлаб турибди. Ёғочсозлик («Гигант» бирлашмаси) ривожланган. Клавишли мусиқа асбоблари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Енгил, кимё саноати тармоқлари бор. Пед. ин-ти, драма театри, ўлкашунослик, бадиий, К. Э. Циолковский номли космонавтика тарихи музейи ва унинг филиали — Циолковский уй-музейи мавжуд.