КАЛУГА ВИЛОЯТИ

КАЛУГА ВИЛОЯТИ — РФдаги вилоят. 1944 й. 5 июлда ташкил этилган. Майд. 29,9 минг км2. Аҳолиси 1081,2 минг киши (2000), асосан, руслар. Шаҳарликлар 70,3%, 24 туманга бўлинган, 18 шаҳар, 14 шаҳарча бор. Маркази — Калуга ш.

Калуга вилояти ер юзаси бир оз паст-баланд текислик бўлиб, дарё водийлари, жарлар ўйиб юборган. Иқлими ёзда мўътадил иссиқ ва сернам, қишда мўътадил совуқ. Янв. нинг ўртача т-раси — 9 дан — 10°гача, июлники 17—18°. Йилига карийб 650 мм ёғин ёғади. Йирик дарёси Ока ва унинг ирмоқлари. Тупроқлари чимли ўртача подзоллашган, шим. да ўрта қумоқ, жан.ғарбда қумлоқ ва қумли тупроқ, марказий ва шарқий қисмларида оч сур тусли ўрмон тупроқлар. Ҳудудининг 40% ўрмон.

Калуга вилояти хўжалигида машинасозлик ва металлсозлик, енгил, ёғочсозлик ва қурилиш материаллари саноатлари етакчи ўринда. Машинасозлик корхоналари Калуга (машинасозлик, турбина, электротехника ва б.), Людовиново (тепловозеозлик), Киров (қуйиш-механика, чўян қуйиш з-длари) шаҳарларида жойлашган. Калуга, Кондрово, Киров, Сухиничи ш. да тикувчилик ва пойабзал ф-калари, Боровскда мовут ф-каси, Калуга ва Боровскда трикотаж, тўқувчилик ф-калари, зиғир тола з-ди бор. Ёғочсозлик саноатининг етакчи тармоқлари: Калугада «Гигант» гугурт-мебель к-ти, Кондровода целлюлоза-қоғоз, фанера з-длари, уйсозлик, мебель ва қоғоз ф-калари мавжуд. Қурилиш материаллари саноатида шиша-ойна, қурилиш фаянси, ғишт ва б. ишлаб чиқарилади.

Кировда қурилиш фаянси, Калуга, Малоярославецца силикат ғишт з-длари, Калугада сут з-длари, гўшт к-ти, Сухиничида сабзавот консерваси, крахмал з-длари бор. Обнинскда Россияда биринчи қурилган АЭС ишлаб турибди.

Қ. ҳ. сут чорвачилиги, чўчқачилик, картошкачилик, сабзавотчилик ва қисман зиғирчиликка ихтисослашган. Буғдой, жавдар, гречиха, арпа, сут ва ем-хашак экинлари экилади. Чорвачиликда қўй ҳам боқилади. Паррандачилик ф-калари бор. Ока дарёсида кема қатнайди. Калугада аэропорт бор.