КАЛТАТОЙ

КАЛТАТОЙ — ўзбек уруғларидан бири. «Турк» этник гуруҳининг бўлинмаларидан. Калтатой бир қанча кичик уруғлар (муаззамини, махатори, мирзо калтатойга бўлинган. Калтатой Фарғона водийсида, Нурота ва Молгузар тоғларининг шим. ён бағирларида, Зарафшон дарёсининг ўрта оқимларида, СурхонҚоратоғ дарёларининг юқори ва ўрта оқимларида, Афғонистоннинг тоғли р-нларида (Кўкчадарё бўйларида) яшаган. Калтатой ларнинг катта ҳудудда тарқалиб яшаши уларнинг ўтмишда кўп сонли уруғ бўлганлигидан дарак беради. 19-а. охири ва 20-а. бошларида Калтатойлар батамом ўтроқлашиб, ўз уруғ номини унутган. Жиззах, Қашқадарё ва б. вилоятларда Калтатой номи билан аталувчи қишлоқлар бор.