КАЛТАМИНОР КЎЛИ

КАЛТАМИНОР КЎЛИ — Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги кўл. Тўрткўл ш. дан 18 км шим.-шарқда. Майдони 600 га. Ўртача чуқ. 0,7 м. Калтаминор канали суви ва оқова сувлар тўпланишидан ҳосил бўлган. Атрофи қум тепалари б-н ўралган. Сув сатҳи ўзгариб туради. Кўлда қўға, қамиш, соҳилида юлғун, саксовул ўсади. Бир неча хил балиқ бор. Кўл ёнидан неолит даврига оид Калтаминор маданияти топилган.