КАЛОРИМЕТРИЯ

КАЛОРИМЕТРИЯ (лот. calor — иссиқлик ва… метрия) — турли физик, кимёвий ва биологик жараёнларда содир бўладиган иссиклик эффектлари (иссиқлик миқдорлари)ни ўлчаш усуллари мажмуи. Хусусан, Калориметрия усуллари билан жисмларнинг иссиқлик сиғими, фазавий ўтишлар иссиқлиги (эриш, қайнаш ва б.), кимёвий реакцияларда ажраладиган иссиқлик эффектлари, радиоактив емирилишлар, тирик организмларда моддалар алмашинуви ва б. аникланади.

Турли жараёнларда жисм сарфлайдиган ёки ютадиган иссиқлик миқдорини бевосита ўлчаш учун ишлатиладиган асбоблар калориметрлар дейилади. 400 К ва ундан юқори т-ралардаги иссиклик ўлчашларини ўз ичига олган Калориметрияни юқори температуралар К. си, суюқ азот, водород ва гелий т-ралари соҳасини (-77 К ва ундан пастда) паст температуралар К. си дейилади.

Калориметрияни ўлчаш усуллари иссиқлик техникасида, металлургияда, кимё технологиясида кенг ишлатилади. Турли технологик жараёнларда жисмларнинг қизиши, эриши ёки буғланиши учун сарфланадиган иссиқликни ҳисоблашда; кимёвий реакцияларнинг бориши чегарасини аниқлашда ва уларнинг содир бўлиш шартларини белгилашда Калориметриядан фойдаланилади. Мае, графитдан синтетик олмос олиш мумкин бўлган босим ва т-ра соҳасини шу моддаларнинг иссиқлик сиғимларини ва ёниш иссиқликларини калориметрик ўлчашлар орқали аникланган. Биологияда Калориметрия (биокалориметрия) ёрдамида организмда бўлиб турадиган кимёвий ва физик жараёнлар [эндотермиклик ютилиши) ва экзотермиклик чикариш)]даги иссиқлик эффектлари аникланади. Мае, бир соатда ичак таёқчаси микроби ~10~9 кал, одам 5-104 кал иссиқлик чиқаришини Калориметрия усули билан аниқланган. Организмдан ажралиб чикадиган иссиқлик микдорини аниқлаш учун, одатда, ҳайвон ёки одам калориметр (деворлари орасида сув оқиб турадиган камера)га жойлаштирилади. Бунда организмдан чиқаётган иссиқликни сув ютади. Сув массаси ва унинг т-ра ўзгаришидан қанча иссиклик ажралиши билиб олинади. Агар бундай бевосита ўлчаш мумкин бўлмаса, у ҳолда билвосита усуллардан фойдаланилади (мас, организм вақт бирлигида ютган О2 ва чиқарган СО2 нисбатидан оқсил, ёғ, углеродларнинг оксидланиши учун сарфлаган О2 микдори аниқланади. Ок-сидланиш реакцияларидаги иссиклик эффектларига қараб организмда хреил бўладиган иссиқлик миқдорини ҳисоблаб чиқса бўлади). Калориметрия физиологик тадқиқотлар ва диагностикада катта аҳамиятга эга.