КАЛОРИФЕР

КАЛОРИФЕР (лот. calor — иссиқлик ва fero — элтаман) — вентиляция, ҳаво б-н иситиш тизимлари ва қуритгичларда хавони қиздириб берадиган асбоб; тузилиши рекуператив ҳаво қиздиргичга ўхшаш. Бунда ҳаво иссиқлик элтгич билан қиздирилади. Иссиқлик элтгич турига кўра, Калорифер сувли, буғли (кенг тарқалгани), газли, ўт-ҳаволи ва электр хилларга; тузилишига кўра, пластинкали, кувурли, спирал қовурғали, япроқсимон ва б. хилларга бўлинади. Пластинкали Калорифер (радиатор) кенг тарқалган бўлиб, унда иссиклик элтгич (сув буғи ёки кайноқ сув) сирти пластинкали қувурдан оқади ва пластинкалар орасидаги ҳавони иситади.