КАЛЛИКРАТ

КАЛЛИКРАТ (Kallikrates) – юнон меъмори. Мил. ав. 5-а. ўрталарида Афинада ишлаган. «Афинанинг узун девори» деб номланган қурилишда (мил. ав. 457—445 й. ларда) қатнашган. Афина акрополидаги Парфенон (Иктин билан ҳамкорликда, мил. ав. 447—438) ва Ионий ордеридаги нафис Нике Аптерос ибодатхонаси (лойиҳаси мил. ав. 449 й. бошланиб, 420 й. да тугалланган)ни қурган.