КАЛЛАПЎШ

КАЛЛАПЎШ, Кўк каллапўш — эртапишар қовун нави. Шакли сал ялпоқ, уз. 15—21 см, оғирлиги 2,5—3,5 кг. Сирти тилим-тилим, тилимлари орасидаги йўллари унча ботиқ эмас. Ранги ОК. ИШ яшил, яшил холлари бор; пўстининг қаттиқлиги ўртача. Этининг қалинлиги 5—5,5 см, тиғиз, хуштаъм, ширин. Таркибида 6,2—8,6% қанд, шу жумладан, 2,6—5,2% сахароза, 8,1 — 11,4% қуруқ модда мавжуд. Уруғлари бутун уруғхонани тўлатиб туради. Уруғидан униб чиққандан кейин ҳосили 70—75 кунда пишади. Қуритилганда кўп қоқи тушади, қоқиси юқори сифатли бўлади. Ҳосилдорлиги 180—250 ц/га. За-рафшон водийсида кенг тарқалган. Хоразм, Самарканд, Сурхондарё вилоятлари учун р-нлаштирилган.