КАЛЛАКЛАШ

КАЛЛАКЛАШ — кексайган мева дарахтларини ёшартириш (ҳосил бериш даврини узайтириш); 6—10 йиллик асосий шохларни 1 —1,5 м юқорисидан, айримларини танага тақаб кесиш. Асосан, дарахтларнинг тиним даври (фев. —март) да ўтказилади. Ўрик, шафтоли, тут дарахтларида яхши натижа беради. Поя олиб туриш учун экилган тол ва б. дарахтлар ҳар 2—3 йилда эрта баҳорда, тут пилла қурти боқиш учун барг берадиган тут дарахтлари хар йили каллаклаб турилади (яна қ. Буташ).