КАЛЛА

КАЛЛА (Zantadeshia aethiopica) , оддий карнайгул — кучаладошлар оиласига мансуб кўп йиллик манзарали ўсимлик. Жан. Африкадан келтирилган. Ботқоқ ўсимлиги, намсевар, нордон муҳитли, чириндили тупроқларда яхши усади. Тупининг бал. 80—120 см. Барглари катта, ялтироқ, кенг ёйсимон. Гули карнайсимон, оқ, пушти (олов ранг). Окт. —дек. да гуллайди. Уруғи, бачки илдизлари ёки туганаги (кучаласи) ни бўлиш йўли б-н кўпайтирилади. Май—июль ойларида ҳар бир катта ёшдаги ўсимликдан 3—10 тагача бачки илдиз олиш мумкин. Ойнавонли салқин иссиқхоналарга, сент. ойида асосий жойига экилади. Бир туп ўсимликдан йилига 3—6 гул олинади (1 м2 майдонга 12 ўсимлик экилади). Калланинг барглари ҳам манзарали. Кесилган гуллар сувда 12—14 кун сакланади.