КАЛИЙ НИТРАТ

КАЛИЙ НИТРАТ, калийли селитра, KNO3 — нитрат кислотанинг калийли тузи, рангсиз кристалл. Суюқланиш т-раси 334,5°. Суюқланиш т-расидан юқори ҳароратларда кислород ажралиб, аввал KNO2, кейин К2О гача парчаланади. Калий нитратнинг органик моддалар билан аралашмаси осон алангаланади ва ёнади. Сувда эрувчанлиги (100 г да г ҳисобида): 31,0 (20°), 243,6 (100°). Сувдаги тўйинган эритмасининг қайнаш т-раси 118°. К. н. NaNO3 KC1 ўртасидаги алмашиниш реакцияси ёрдамида олинади. Пиротехникада, кора порох тайёрлашда, гугурт, шиша и. ч. да, қ. х. да, гўшт маҳсулотларини консервалашда ишлатилади