КАЛИЙ КАРБОНАТ

КАЛИЙ КАРБОНАТ, поташ, К2СО3 — рангеиз кристалл модда. зичлиги 2,44 г/см3, суюқланиш т-раси 89,4°.

Кучли намиқади. Сувда яхши (20° т-рада 100 г сувда 113,5 г) эрийди, эритмаси ишқорий муҳитга эга. Калий карбонат қадимдан дарахт ва ўтлар кулидан олиб келинган. Саноатда, асосан, калийнинг табиий тузларидан олинади (қ. Калийли тузлар), шунингдек, нифелинни қайта ишлаб гилтупроққа айлантиришда ҳосил бўлади. Оптик шиша и. ч. да компонент, газларни Н,8дан тозалашда ютувчи, сувсизлантирувчи агент, совун и. ч., фотографияда, калийли ўғит сифатида ишлатилади. Ўғит тарзида кам қўлланилади. Тупроқ заррачаларига маҳкам ёпишиб, ишқорий муҳитни вужудга келтиради. Калийли ўғитлар сифатида, асосан ерга кузги ишлов беришда муҳити нордон ҳамда хлор билан шўрланган тупроқларга солинади.