КАЛИТ

КАЛИТ (мусиқада) — беш қаторли нота йўлининг бирортасига қўйиладиган махсус белги. К. айнан шу чизикда жойлашган нота номи ва баландлигини, айни пайтда барча чизикдаги ноталарда ифодаланган товушлар баландлигини белгилайди. Замонавий нота ёзувида, асосан, «соль» («скрипка»), «фа» («бас»), баъзида «до» («альт», «тенор» ва б.) К. лари қўлланилади.