КАЛИНИН Михаил Иванович

КАЛИНИН Михаил Иванович [ 1875.7(19). 11, ҳоз. Калинин вилояти Кашино тумани — 1946.3.6, Москва] — 1917 й. ги Фев. инқилоби ва Окт. тўнтариши қатнашчиси. Бутун Россия МИК раиси (1919 й. дан), СССР МИК раиси (1922 й. дан), СССР Олий Совети Президиуми раиси (1938 й. дан). 1926 й. дан партия МК Сиёсий бюроси аъзоси (1919 й. дан аъзоликка номзод). И. В. Сталин сиёсатини қўллаб-қувватлаб, 1930—40 й. лардаги оммавий қатағонларга санкция берган. 1925 йил фев. да миллий давлат чегараланиши ўтказилиши муносабати билан Ўрта Осиё (Тошкент)га келган ва миллий давлат чегараланиши бўйича марказ номидан тегишли йўл-йўриқлар берган. Оқибатда Туркистон халқлари бирга яшаб келган ўлкаларни сунъий равишда чегаралаш воситасида ажратиб-бўлиб юбориш сиёсати юритила бошланган.