КАЛИМАИ ШАҲОДАТ

КАЛИМАИ ШАҲОДАТ (араб. – гувоҳ ликсўзлари) , ташаҳҳуд — ислом динидаги 5 асосий рукндан биринчиси — имоннинг асоси. Унга кўра, «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад Унинг расулидир», деган калимани тил билан айтиб, дил билан тасдиқ этиш шарт ҳисобланади. Илк исломдан бошлаб мусулмонлар Калимаи шаҳодатни айтиш орқали бошқалардан, аввало кўпхудоли мажусийлардан фарқланиб турганлар. Калимаи шаҳодат ибодатнинг асосий сўзлари хисобланади, намозда такрор-такрор ўқилади.