КАЛИФОРНИЯ

КАЛИФОРНИЯ — Шим. Американинг ғарбий қисмидаги ярим орол, Мексикада. Калифорния қўлтиғини Тинч океандан ажратиб туради. Уз. 1200 км, кенглиги 80—250 км. Майд. тахм. 144 минг км2. Қирғоқлари тик. Жанда ёндош ороллар ва қулай бухталар кўп. Рельефи тоғлик, энг баланд жойи 3078 м (Ла-Энкантада тоғи). Вулканик ва кристалл массивлардан иборат. Марганец ва мис рудаси конлари бор. Иклими тропик иссиқ, қуруқ иклим. Ёғин йилига 250 мм ёғади. Чўл ва чала чўл ўсимликлари ўсади. Тоғларда ўрмонлар учрайди. Маҳаллий аҳоли яйлов чорвачилиги, деҳқончилик, боғдорчилик, балиқ овлаш б-н шуғулланади.