КАЛИФОРНИЯ УНИВЕРСИТЕТИ

КАЛИФОРНИЯ УНИВЕРСИТЕТИ — АҚШдаги йирик олий ўқув юртларидан бири. 1868 й. Оклендда (СанФранциско яқинида) Калифорния коллежи (1855) негизида очилган. Беркли, Дейвис, Лос-Анжелес, Риверсайд, СанФранциско ва б. шаҳарларда кампуслар (ун-т шаҳарчалари) бор. Айрим кампуслар йирик илмий марказлардир. Турли ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 10 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Кутубхоналарида 10 млн. дан ортиқ асар сақланади.