КАЛИФОРНИЯ ҚЎЛТИҒИ

КАЛИФОРНИЯ ҚЎЛТИҒИ — Тинч океандаги қўлтиқ. Шим. Американинг ғарбий соҳилида. Океандан Калифорния я. о. билан тўсилган. Майд. 180 минг км2. Уз. 1240 км, кенглиги 220 км, энг чуқур жойи 3292 м. Гидрологик режими бўйича — денгиз. Иқлими субтропик иклим. Сувининг т-раси қишда 15—21°, езда 28° гача. Шўрлиги 35,1 — 35,5%с. Балиқ (камбала, скумбрия, тунец) овланади. Шарқий соҳилида Гуаймас (Мексика) порти жойлашган. Колорадо дарёси қуйилади.