КАЛИФОРНИЯ

КАЛИФОРНИЯ — АҚШ жан.ғарбидаги штат, Тинч океан соҳилида. Майд. 411 минг км2. Аҳолиси 34,5 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Сакраменто ш. Штат марказини кенг Қирғоқ бўйи тизмалари билан ўралган Калифорния водийси эгаллаган. Йирик дарёлари — Сакраменто ва Сан-Хоакин. Шарқда Сьерра-Невада тоғлари, жан. да Мохаве қумли чўли ва чуқур тектоник ботиқлар (Ажал водийси, Солтон-Си кўли) билан чегарадош. Иклими ёзи иссиқ ва киши сернам ўрта денгиз иқлими. Штатнинг тоғ ён бағирларида иссиқ ва қуруқ иқлим. Тоғ қарағай ўрмонлари ва қаттиқ барги доим яшил буталар ўсади. Калифорнияда Йосемит, Лассен-Волканик, Секвайя ва Кингс-Каньон миллий парклари ташкил этилган. Нефть, табиий газ, олтин, симоб, темир рудаси ва б. фойдали қазилмалар олинади.

Калифорния АҚШнинг иқтисодий жиҳатдан юксак ривожланган штати, муҳим ҳарбий и. ч. маркази. Авиация, ракета-космик, радиоэлектроника, кимё саноати, нефтни қайта ишлаш, машинасозлик (жумладан, кемасозлик), қора металлургия ривожланган. Кўплаб озиқ-овқат (айниқса, консерва саноати) корхоналари бор. Муҳим саноат марказлари — Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Сан-Диего, Окленд. Голливудда кино саноати ривож топган.

Қ. ҳ. интенсив деҳқончилик билан бирга (асосан, мева ва сабзавотлар, цитрус мевалар, пахта), экстенсив чорвачиликка ихтисослашган. Шим. да ўрмончилик, денгиз бўйларида балиқ овлаш, туризм ривожланган.

Муҳим портлари: Сан-Франциско, Лос-Анжелес. Ҳарбий базалар, Калифорния университети бор.

Калифорнияга европаликлар 16-а. да кела бошлаган. 18-а. дан испанлар уни мустамлакага айлантирганлар. Мексика мустақилликка эришгач (1821), К. ҳудуди унинг таркибига кирган. АҚТТ1 — Мексика уруши (1846—48) натижасида К. Мексикадан тортиб олиниб, АҚШга қўшиб олинган; 1850 й. дан АҚШ штати.