КАЛИФОРНИЙ

КАЛИФОРНИЙ (Californium), Cf — Менделеев даврий системасининг III гуруҳига мансуб сунъий радиоактив кимёвий элемент. АҚШ Калифорний унти ва штати номига қўйилган. Тартиб раками 98; актиноидларга киради, Калифорнийни 1950 й. да америкалик олимлар С. Томпсон, К. Стрит, А. Гиорсо ва Г. Сиборглар олган. Баркарор изотоплари йўқ. Улар ўта оғир, углерод, азот ва кислород атомлари билан ядро реакторларида синтез қилинган. Масса сони 240—256 га тенг бўлган 17 изотопи маълум: 244Cf (T1/2=25 соат), 245Cf (T =45 соат), 246Cf(T =35,7 соат), 247Cf(T1/2=2,4 соат), 248Cf(Tl/2=250 кун) ва б., ярим парчаланиш даври кўпроқ бўлган изотоплари: 249Cf(T =352 й.), 251Cf(T|/2=900 й.) ва 252Cf(T|/2=264 й.). К. нинг оксидланиш даражаси +2, +3, турғунроғиники +4; Полинг бўйича электр манфийлиги 1,2.

Калифорний ўта учувчан металл. Икки шакл ўзгаришига эга; 600° дан паст т-рада гексогонал панжарали турғун а-шаклда бўлиб, 600—725°да кубсимон панжарали турғун шаклга ўтади. Суюқланиш т-раси 900°, қайнаш т-раси 1227°. Кимёвий хоссаларига кўра, Калифорний лантаноидларга ухшайди. 1450° да водород оқимида қиздирилганда кубсимон моноклин Cf2O3 шаклга ўтади.

Ядро реакторларида Pu, Am ёки Cm ларни узок, муддат кучли нейтронлар б-н нурлаш натижасида Калифорний изотоплари олинади. Калифорнийнинг масса сони 249—254 булган аралашмасида, одатда, 60—90% гача 252Cf булади. Термоядровий портлаш натижасида ҳосил қилинган Калифорний 25lCf ва 252Cf изотопларига анчагина бой. Эски 249Вг препаратидан ўта соф 249Cf ажратиб олинади. Калифорнийнинг енгил (нейтрони камчил) изотопларини, одатда, а-заррачалар билан нурлантириб ёки оғир ионлар ядро реакцияларида, мас, Th, ионини кислород ёки уран билан бомбардимон қилиб олинади. Калифорний изотопларини экстракция, ион алмашинув ва экстракция-хроматография усуллари билан ажратиб олинади. Калифорний метали унинг оксидлари ёки лантаноидларини литий фторид билан қайтариб олинади. 1г Калифорний олиш учун 10 кг 239Ри сарфланади. 252Cf активацион анализда, дефектоскопия, нейтрон каретажида, нефть қидиришда, тиббиётда ва б. соҳаларда қўлланилади. Калифорний ва унинг бирикмалари ўга заҳарли.