КАЛИДАСА

КАЛИДАСА (тахм., 5-а.) — ҳинд шоири ва драматурги. Калидасадан «Рагҳу насли», «Кумарийнинг туғилиши», «Даракчи будут», «Йил фасллари» лирик достонлари ҳамда «Малавика ва Агнимитра», «Узугидан танилган Шакунтала» (ёки «Шакунтола»), «Матонат билан олинган Урваши» драмалари қолган. Ҳинд адабиётининг қад. ёдгорликлари саналган ведалар, «Маҳабҳорат» ва «Рамаяна» эпик достонлари Калидаса асарларига манба бўлиб хизмат қилган. Калидаса халқ манфаатларини назар-писанд қилмайдиган ҳукмдорларнинг босқинчилик урушларини қоралаган, инсоннинг ижодий салоҳиятини улуғлаган. Калидаса «Рагҳу насли» достонида афсонавий Рагҳу наслининг ҳаёти, шунингдек, Ҳиндистондаги турли халкларнинг турмуш тарзини акс эттирган. Калидаса — нозик руҳшунос ҳамдир. Унинг драматургияси қад. Ҳиндистонда театр санъатининг юксак даражада ривож топганлигини кўрсатади