КАЛИ

КАЛИ — Колумбиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Валья-дель-Каука департаментининг маъмурий маркази. Fapбий Кордильера тоғларида, 1100 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 1,7 млн. киши (1995). Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Каука водийсидаги ривожланган қ. х. районининг муҳим иқтисодий маркази. Озиқ-овқат, резина-техника, тўқимачилик, пойабзал, тикувчилик, цемент, электротехника саноати корхоналари мавжуд. Велосипедлар ишлаб чиқарилади. Кали яқинидан кўмир қазиб олинади. 2 ун-т, музей бор. К. га 1536 й. да асос солинган. 16—18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.