КАЛГАРИ

КАЛГАРИ — Канаданинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Альберта провинциясида, Қояли тоғлар этагида. Аҳолиси 819,3 минг киши (1996). Транспорт йўллари тугуни. Мамлакатнинг муҳим саноат, савдо (галла ва чорва) маркази. Шаҳарнинг бунёдга келиши нефть саноатининг ўсиши билан боғлиқ. Нефтни қайта ишлаш, кимё, машинасозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ун-т бор. Қишки курорт. К. да 15-Қишки олимпиада ўйинлари (1988) бўлиб ўтган.