КАЛЕЙДОСКОП

КАЛЕЙДОСКОП (юн. kalos — чиройли, eidos — кўриниш ва skopeo — кўраман, кузатаман) — ичига бирбирига нисбатан 60° бурчак остида жойлаштирилган 3 та кўзгу пластинкалари ўрнатилган трубка. Инглиз физиги Д. Брюстер 1817 й. да кашф қилган. Трубканинг бир томони хира шиша билан беркитилиб, турли рангдаги шиша синиқлари солинади, иккинчи томонига кузатиш учун шаффоф шиша ўрнатилади. Трубка айлантирилганда хира шиша қўйилган учида дам-бадам ўзгариб турадиган турли шакллар кўринади. Калейдоскопдан меъморлик, тўқимачилик ва б. соҳаларда нусхалар олишда фойдаланилади; у болалар ўйинчоғи сифатида ҳам ишлатилади.