КАЛЕ

КАЛЕ — Франциянинг шим. қисмидаги шаҳар. Паде-Кале департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 76 минг кишидан зиёд (1990й. лар ўрталари). Халқаро аҳамиятга эга транспорт йўллари тугуни. Паде-Кале бўғозидаги порт. К. дан денгиз йўли орқали Буюк Британияга йўловчилар ташилади. Машинасозлик, кимё, озиқовқат саноатлари ривожланган. Қадимдан тўр (кружева) тўқилади, кашта тикилади. Шаҳарга 9—10-а. ларда асос солинган. 13-а. дан бошлаб Англия билан Франция ўртасидаги савдо алоқаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган. 14—16-а. ларда шаҳар инглизлар қўл остида бўлган.