КАЛАХОНА МАЖМУАСИ

КАЛАХОНА МАЖМУАСИ — Озарбайжондаги меъморий ёдгорлик мажмуи (17-а.). Шемаха ш. нинг Калахона қишлоғида жойлашган. 9 мақбарадан 8 таси сақланган. Мақбаралардан бирининг чуқур равоқли эшиги тепасидаги китобасида қурилган йили (1663), уста Абдул Азим Саркор номи сақланган. Мақбара 8 қиррали, пирамида шаклида, кулоҳий гумбази пишиқ ғиштдан қурилган. Калахона мажмуаси 1960 й. да таъмирланган. Мақбараларнинг ташқи кўриниши, гумбазлари Фахриддин Розий мақбараси, Султон Такаш мақбараси, Жаҳонгир мақбараси, Қалдирғочбий мақбараси кабиларга ўхшашдир