КАЛАМИН

КАЛАМИН (лот. Calamina) — минерал, руҳнинг сувли ортосиликати. Кимёвий формуласи Zn2SiO4 • Н2О. Кристаллари ромбик сингонияли, таёқчасимон ва игнасимон ҳамда тошма, донадор ва зич ҳосилалар кўринишида. Ранги туссиз, оқ, сарғимтир-яшилрокдан зангоригача. Яшил-зангори тусда товланади. Алиқ ифодаланган пироэлектрик хусусиятларга эга. Қаттиқлиги 4—5; зичлиги 3,4—3,5 г/см’. Смитсонит ва виллемит билан биргаликда қўрғошинрухли конларнинг оксидланиш зонасида вужудга келади. Рух рудаси сифатида маълум. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудудларида (Олмалиқдаги Қўрғошинкон, Қорамозорнинг кўпгина конлари) кенг тарқалган.