КАЛАБРИЯ

КАЛАБРИЯ — Италия жан. даги ярим орол. Апеннин я. о. нинг жан. қисми. Иони ва Тиррен денгизлари оралиғида. Уз. 250 км чамасида, кенглиги 40 дан 100 км гача. Ер юзасининг катта қисмини Калабрия Апеннин тоғлари эгаллаган. Энг баланд жойи 2271 м. Иклими ўрта денгиз иқлими, янв. нинг ўртача т-раси 10°, июлники 26°, ўртача йиллик ёғин 1000 мм. Тоғ ён бағирлари маквис чакалакзорлари, қисман, ўрмонлар билан қопланган. Соҳил қисмидаги камбар, сертепа текисликда деҳқончилик қилинади. Калабрия ҳудуди сейсмик фаол зона. Йирик шаҳарлари: Режоди-Калабрия, Катанадзаро, Козенца.