КАЛ

«КАЛ» — ўзбек халқ достон ва эртакларидаги ижобий қаҳрамон. Ҳаётда хўрланган, кулгули ҳисобланган «Кал» ўзининг топқирлиги, донишмандлиги, кишиларга ҳамдардлиги билан халқ меҳрини қозонган. У афсонавий ёвуз куч (аждар, ялмоғиз, дев ва б.)ларни ҳам, реал салбий куч (хон, подшо, бой, савдогар, қози ва б.)ларни ҳам енгади. «К» достонларда Жанжалкал, Айноқ, Жайноқ, Эрсак ва Терсак; эртак ва халқ драмаларида эса Полвон Качал номлари билан юритилади.