КАКТУСЛАР

КАКТУСЛАР (Cactaceae) — кактусдошларга мансуб кўп йиллик семиз пояли ўсимликлар, манзарали ва уй ўсимлиги. Кактуслар орасида дарахтсимон, бутасимон ёки лиана шакллари бор. Аҳёнда паст бўйли дарахт (Pereskioidae). 2000 дан ортиқ турни ўз ичига оладиган 80 га яқин туркуми бор. Уларнинг деярли ҳаммаси Америка (ярми Мексика)да тарқалган. Ёввойи ҳолда тропик ва субтропик чўлларда, денгиз бўйлари, саванналарда ўсади. Кактуслар бир неча гуруҳларга бўлинади: опунциялар — думалоқ ёки овалсимон ясси, бир-бирига бирикиб ўсган танадан иборат; ц е р е у с – л ар — танаси йўғон, устунсимон, этдор; мамилляриялар — сўрғичсимон, чиройли гуллайди; эпифиллюмлар — пояси тасмасимон ясси, йирик тишеимон; рипсалислар — жуда сершох, хивчинсимон ёки баргсимон кўринишдаги бутачалар.

Кўпгина турлари чиройли гуллайди, жан. минтақаларда очиқжойларда манзарали ўсимлик, шим. минтақаларда уй ва оранжереяларда ўстирилади. Кактусларнинг меваси ва пояси эти овқатга ишлатилади, чорва молларига озуқа; ўтин ва енгил қурилиш материали (айрим турларининг ёғочланган поялари); бута fob (девор) тарзида фойдаланилади. Кактуслар уруғи, қаламчасидан ва пайванд қилиш йўли билан кўпайтирилади. Майсалари уруғи экилганидан кейин 3—30 кунда пайдо бўлади, пайвандлаш май—авг. да ўтказилади. Кактуслар эрта баҳордан кузгача (айрим турлари қишда ҳам) гуллайди. Қишда Кактуслар уйда 8—10° да сақланади, кам суғорилади. Ёзда Кактуслар экилган туваклар қуёш нури тушадиган ёруғ ва иссиқ жойларга кўчирилади, тез-тез суғорилади ва танасига сув пуркаб («чўмилтириб») туриш керак.

Ад.: Пажоут Ф., Валничек 3., Шубин Р., Кактусы. Пер. с чешек. Прага, 1963. Олимжон Алимов.