КАКРА

КАКРА (Acroptilon repens) — қоқиўтдошлар (мураккабгулдошлар) оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Бўйи 60—100 см. Пояси сершох, сербарг. Барглари дағал, наштарсимон, пасткиларининг чети арра тишли, баъзан кесик, юқоридагилари майдароқ, чети текис. Гуллари пушти, оқ, ҳаворанг. Уруғи майда, Ёз ўрталарида гуллаб, уруғлайди. Тошлоқ ва шўрхок ерларда, тоғ ён бағирларида, йўл ёқаларида, ҳамма экинлар орасида ўсади, қурғоқчиликка чидамли. Ўрта Осиёда, Қозоғистонда, Кавказда кўп тарқалган. Какра хашакка аралашса (айниқса, гуллаган вақтида) моллар заҳарланиши мумкин. Таркибида алкалоидлар, ошловчи ва 6. моддалар бор. Кураш чоралари: ерни чуқур ҳайдаш, гербицидлар ва б. сепиш.