КАКОФОНИЯ

КАКОФОНИЯ (юн. kakos — ёмон ва phone — товуш) — мусиқа товушларининг тартибсиз бирикуви. Одатда, товушларнинг тасодифий қўшилишидан ҳосил бўлади. Бироқ, мусиқий авангардизм (мас, алеаторика) намояндалари ўз асарларида Какофония элементларидан онгли равишда бадиий мақсадда фойдаланишади (Г. Коэлл, Ж. Кейж, П. Булез, Я. Ксенакис ва б.). 20-а. нинг 70-й. ларидан бошлаб баъзи Ўзбекистон композиторларининг театр ва, айниқса, кино учун ёзган мусиқаларида ҳам учрайди.