КАКЛИКУЧАР ҒОРИ

КАКЛИКУЧАР ҒОРИ — Хўжаобод туманидаги ғор, Олай тизмасининг шим. тармоғи Чилмайрам тоғининг жан. ён бағрида, 1350 м баландликда, тоғ этагидан бал. 160 м. Девон даврига мансуб оҳактошларда ҳосил бўлган. Ғорнинг 4 та оғзи бўлиб, унга фақат биргина оғзидан кириш мумкин (эни 13 м, бал. 2 м). Ғор ичидаги катта хонадан турли томонга йўналган бир нечта йўлак (ҳар қайсисининг уз. 12 м, эни 4 м, бал. 2 м гача) мавжуд. Ғор саҳнида қизғиш гиллар тарқалган. Умумий уз. 164 м, маид. 600 м2, ҳажми 336 м3.