КАКЛИКТОҒ

КАКЛИКТОҒ — Ҳисор тизма тоғларининг жан.-ғарбий этакларидаги адир, Қашқадарё вилоятида жойлашган. Жан. да Қизилдарё, шим. да Яккабоғдарё, ғарбда Қашқадарё водийлари, шарқда Кам ва Кўктепа тоғларига туташади. Уз. 13—14 км, шарқцан ғарбга томон йўналган, шим. га томон пасайиб боради. Энг баланд жойи 1072 м, адир замини неоген ва тўртламчи даврнинг конгломератларидан иборат, юзаси эса турли қалинликдаги лёссимон жинслар билан қопланган. Какликтоғ рельефи анча парчаланган, баъзан чуқур жарлар вужудга келган, уларнинг тубида булоқлар (Кинчашма) жилға ҳосил қилган. Оддий (қуйи қисм) ва тўқ бўз тупроқларда ранг, қўнғирбош, қўзиқулоқ, оққурай, каррак, чўлялпиз, тоғ шувоғи, мингбош, читир, юқори қисмида буғдойиқ кенг тарқалган. Яйловларнинг ўртача маҳсулдорлиги гектарига 1—3, баҳорда 4 и.