КАКЛИКЎТ

КАКЛИКЎТ, тоғжамбил, тошчўп (Thymus zeravschanicus) — ялпиздошлар (лабгулдошлар) оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Бўйи 15 см ча. Тошлоқ ерларда, тоғ ён бағирларида ўсади. Июнь—авг. да гуллаб, сент. да уруғлайди. Майсалигида зиравор сифатида овқатга ишлатилади. Ер устки қисмидан фармацевтика ва атир-упа саноатида ишлатиладиган эфир мойи олинади. Гуллаган даврида эфир мойи кўп тўпланади.