КАККУ ЙЎСИНИ

КАККУ ЙЎСИНИ, какку зиғири (Polytrichum commune) — барг-пояли йўсинларнинг бир тури. Бўйи 40 см ча. Поясининг учида каккуга ўхшаш қалпоқчали спора қутичаси (спорангий) бўлади. Ботқоқ ва зах ерларда ўсади. Ўзбекистонда ариқ четларида, тош ва қояларда, дарахт пўстлоқларида ўсади. Какку йўсинидан баъзан деворларга ва мебелга тиқишда фойдаланилади.