КАКАЙДИ

КАКАЙДИ — Жарқўрғон туманидаги шаҳарча (1942 й. дан). Какайди нефть кони ишчилар шаҳарчаси негизида ташкил топган. Вилоят ҳудудининг жан. да, Сурхондарёнинг чап кўҳна қайири (террасаси)да, Какайди канали бўйида жойлашган. Жарқўрғон т. й. станциясидан 15 км. Аҳолиси 6,5 минг киши (2002). Умумий таълим мактаби, касб-ҳунар коллежи, касалхона, деққон бо-зори, автокорхона, маданият ва истироҳат боғи, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. К. билан вилоят маркази Термиз ш. орасида автобус қатнайди.