КАЖАВА

КАЖАВА (форс.) — 1) қад. савдо карвонлари мол ортадиган ёки одамлар (аксари аёллар) қулай ўтириб кетишлари учун ёғочдан қубба қилиб ишланган ва туя (фил) устига ўрнатиладиган мослама; 2) қайишқоқ, пухта дарахт новдасидан ёки қобиғидан тўқилган, улов (от, эшак, хачир) да юк ташишга мўлжалланган кенг сават;

3) Хоразм ва Бухоро воҳасида тош қудуқлар оғзига ўрнатиладиган махсус ёғоч қопқоқ.