КАГОСИМА

КАГОСИМА — Япониядаги шаҳар ва порт. Кюсю о. нинг жан. қисмида, Кагосима префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 546,2 минг киши (1995). Транспорт йўллари тугуни. Тўқимачилик (асосан, ип газлама ва шойи), кимё, металлургия, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Нафис чинни буюмлар ишлаб чиқарилади. Кагосима — Япониянинг жан. даги балиқ овлаш саноатининг марказларидан. Ун-т, бадиий музей, фаянс буюмлар музейи, шаҳар яқинида космик тадқиқотлар маркази, иссиқ булоқлар бор. Туризм ривожланган.