КАФОРАТ

КАФОРАТ — қилинган гуноҳ учун эваз тўлаш ёки гуноҳ кечирилиши учун бериладиган нарса. Мас, ҳар бир мусулмон рамазон ойида бирон сабаб б-н рўза тутмаган бўлса эвазига бошқа вақт рўза тутган. Кафорат тушунчаси шариат аҳкомларида муҳим ўрин эгаллаб, унда ёлғон қасам ичиш, бирор шахсга ноҳақ озор етказиш каби ҳолатларда ўз гуноҳини ювиш учун маълум микдорда садақа қилиш белгиланган.