КАФАН — дафн олдидан марҳумнинг жасади ўраладиган оқ мато. Исломий ақидага кўра, мусулмон эркак ёки аёл вафот этгач, энг ками 3 қават Кафан билан дафн этиш тириклар зиммасидаги муқаддас бурчлардан (фарзи кифоя) ҳисобланади. Кафан лашдан олдин майит, албатта, ювилади. Шаҳидлар ювилмайди ва Кафан ланмайди, балки ўз кийимлари билан дафн этилади. Кафан сиз кўмиб юборилганлар учун марҳум эмас, балки унга сабабчи кишилар жавобгар саналади.