КАЭТАНИ

КАЭТАНИ (Caetani) Леоне (1869.12.9, Рим — 1935.24.12, Ванкувер) — итальян исломшуноси. 1891 й. Рим ун-тини шарқ филол. си ихтисоси бўйича тугатган. Якин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари бўйлаб кўп марта сафар қилган. Каэтани илк ислом тарихи бўйича асарлар нашр этган. У исломнинг келиб чиқиши аҳолининг кўчиши билан боғлиқ деган назарияни ишлаб чиққан, унга кўра, Арабистондан кўчманчи қабилалар табиий-географик шароитларнинг ўзгариши туфайли вақт-вақти билан дарё оралиғи, Паластин, Сурияга кўчиб бориб, у ерларда шаҳарлар ва давлатларга асос солишган. Каэтани исломнинг пайдо бўлишини Арабистон аҳолисининг ана шу кўчиш ҳаракати охирги босқичи билан боғлиқ деб ҳисоблади.