КАДМИЙЛАШ

КАДМИЙЛАШ — асосан, пўлат буюмлар сиртига 7—20 мкм қалинликда кадмий қатлами югуртириш; буюмларни коррозиядан сақлаш учун қўлланилади. Электр кимёвий усул билан ва вакуум остида қопланади. Электр кимёвий Кадмийлашда буюмлар кадмийнинг оддий кислотали тузлари ёки мураккаб комплексларининг сувдаги эритмасида электролиз қилиш йўли билан амалга оширилади. Вакуум остида Кадмийлашда қопланадиган материал (кадмий) тўзитилади ва зарраларининг йўналтирилган оқими ҳосил қилинади, сўнгра буюм сиртига ўтиради. Самолёт, кемаларнинг энг муҳим деталлари, тропик иқлимда ишлатиладиган буюмлар кадмийланади.