КАДИВАР

КАДИВАР — Ўрта Осиёда илк ўрта асрларда иқтисодий жиҳатдан бой табақага бутунлай қарам бўлган шахс. Заминдорлар қишлоқларда ўз тазйиқ доираларини кенгайтириб, бора-бора зироаткор аҳоли устидан ҳукмронлик қила бошлаган. Шунинг учун ҳам улар илк ўрта асрларда «деҳқон», яъни «қишлоқ ҳокими» номи билан шуҳрат топган. Уларга қарам кишилар «Кадивар», яъни «қишлоқ қўрғонларида яшовчилар», деб аталган. Қишлоқ жамоаси ичида ўз эркидан маҳрум бўлган Кадиварлар пайдо бўлган (яна қ. Деҳқон). Суғд, Хоразм ва Тохаристонда деҳқончилик қилувчи маҳаллий аҳолининг каттагина қисми қарам Кадивар ларга айланган. Кадиварлар бу даврда Ўрта Осиёдаги асосий ижтимоий табақа ҳисобланган.