КАДИС

КАДИС — Испаниянинг жан. қисмидаги шаҳар. Андалусия мухтор вилоятида, Кадис провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 143,1 минг киши (1998). Атлантика океанининг Кадис қўлтиғидаги порт. Кемасозлик, авиация, балиқ консервалаш, тамаки саноати корхоналари мавжуд. Шаҳарга мил. ав. 9-а. да финикияликлар томонидан Гадир номи билан асос солинган. Меъморий ёдгорликларидан Пуэрта де Тьерра деворлари (17-а.), Санта-Крус собори (13-а.) сақланган.