КАДЕТЛАР

КАДЕТЛАР (франц. cadet — кичик сўзидан) — I) ўрта асрларда Франция ва Пруссияда офицерликка эришгунча оддий аскар бўлиб хизмат қилувчи ёш дворянлар;

2) 1917 й. га қадар Россия хамда баъзи чет давлатларда кадет корпуслари талабаларининг унвони. Бухоро амирлигининг валиахди Олимхон Петербургдаги Николаев кадет (пажлар) корпусида ҳарбий таълим олган (1893—96). 20-а. нинг 80-й. ларида эса (АҚШ, Франция ва б. давлатлар) ҳарбий ўқув юртлари курсантларининг унвони бўлган. Хоз. пайтда Россия Федерациясида кадет корпуслари қайта тикланди.