КАБИР

КАБИР (тахм. 1440—тахм. 1518) — ҳинд шоири. Ижоди ҳинд тилидя бўлиб, 80га яқин асар яратган (уларнинг аксарият қисми сикхларнинг муқаддас китоби «Азалий китоб»га киритилган). К. Бхатининг, худо олдида ҳамма баробар, деган диний таълимоти тарғиботчиларидан бири. Ижоди диний ислоҳотчилик ҳаракати — бхакти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ҳинд адабиёти тарихида янги босқични бошлаб берган. Унинг ижодида ҳиндулик ва ислом дини, ҳинд, форс мумтоз бадиий анъаналари уйғунлашиб кетган. Жамоатнинг табақаларга бўлинишига қарши чиққан.