ҒУЗОР ТУМАНИ

ҒУЗОР ТУМАНИ — Қашқадарё вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. Шим. дан Қамаши, Чироқчи, шарқдан Деҳқонобод, ғарбдан Қарши ва Нишон туманлари, жан. да 25 км масофада Туркманистон билан чегарадош. Майд. 2,62 минг км2. Аҳолиси 147 минг киши (2005). Туманда I шаҳар (Ғузор), 12 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бўстон, Батош, Гулшан, Халқо-бод, Шакарбулоқ, Қорапул, Пачка-мар, Зарбдор, Шерали, Меҳнато-бод, Қўштепа, Гу-листон) бор. Маркази — Ғузор ш.

Т а б и а т и . Ғ. т. Қашқадарё вилоятининг жан.-шарқида, Қашқадарёнинг ўрта оқимида. Ғузордарё ҳав-заси, Ғузор адирлари ва тоғ олди қия текисликларида жойлашган. Ҳисор тоғларининг энг чекка жан.-ғарбидаги тармоқлари бўлган Лангар — қораэл тоғларининг ўртача бал. 800 — 850 м. Пачкамар сув омбори соҳилларидаги бу паст тоғлар шим.-шаркдан жан.-ғарбга йўналган, ён бағирлари ясси бўлиб, мутлақ бал. 430—750 м бўлган Ғузор адирларига туташиб кетган. Адирлар замини тўртламчи давр лёссимон жинслари билан қопланган, ости шағал ва конгломерат қатламларидан ташкил топган.

Ғузор тумани ва унга туташ Қамаши, Қарши ва Нишон туманлари доирасида катта захирага эга бўлган газли ва газ конденсатли ётқизиқлар Ўзбекистондаги 5 та нефтьгазли регионнинг энг бой Ҳисор олди ҳудудини ташкил этади.

Шўртан газ и. ч. ва «Шўртангазкимё» мажмуаларининг барпо этилиши билан уларни сел хавфидан муҳофаза этиш мақсадида туманнинг жан.-ғарбида ихотазорлар, 10 минг га ерда «Шўртангазкимё» га қарашли махсус ўрмон хўжалиги ташкил қилинган. Иқлими континентал. Ўртача йиллик т-ра 16°. Янв. нинг ўртача т-раси 1,9°, энг паст т-ра —23°. Июлнинг ўртача т-раси 26,6°, энг юқори т-ра 46°. Ўртача йиллик ёғин 285 мм. Ёғиннинг асосий қисми баҳор ва қиш фаслларида ёғади. Вегетация даври 272 кун. Туманнинг шим. чеккасидан Қашқадарё оқиб ўтади. Шунингдек, Ғузордарё ва унинг ирмоқлари — Катта Ўра-дарё ва Кичик Ўрадарёдир. Туман ҳудудида Пачкамар сув омбори қурилган. Тупроқлари оч ва типик бўз тупроклар. Ёввойи ўсимликлардан текисликларда, асосан, қорамашоқ, қўнғирбош, қорашўра, чалов, нўха-так, истаран, коврак, янтоқ, юлғун, тоғли қисмида наъматак, дўлана ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, бўри, қуён, кийик, чиябўри, паррандалардан чумчуқ, қарға, беда-на, каклик, чил, калхат, бургут; кемирувчилардан сичқон, каламуш; судралиб юрувчилардан турли заҳарли ва заҳарсиз илонлар, эчкемар, кал-такесаклар, сув ҳавзаларида сазан, лаққа, қорабалиқлар учрайди.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 56 киши. Шаҳар аҳолиси 22,3 минг киши, қишлоқ аҳолиси 124,7 минг киши (2005).

X ў ж а л и г и . Туманда 56 саноат, қурилиш корхонаси бор, шулардан йириклари: пахта тозалаш, таъмирлаш, қ. х. маҳсулотларини қайта ишлаш, таъмирлаш-қурилиш, «Шўр-тангаз» унитар-шўъба, «Шўртангаз-кимё» саноат корхоналаридир. Сав-до, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, автовокзал, автокемпинг, деҳқон бозори бор. Ғузор туманида 1500 га яқин фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Туман қ. х., асосан, пахтачилик, ғаллачиликка ихтисослашган, қўйчилик (жумладан, қоракўл қўйлари), қорамолчилик, паррандачилик ҳам ривожланган. Йилига қарийб 13 минг қоракўл тери тайёрланади. Тумандаги экин майдонларининг 12,3 минг га ерига пахта, 26,7 минг га ерига дон, шунингдек, сабзавот, картошка, озуқа экинлари экилади. Тумандаги жамоа ва шахсий хўжаликларида 32,9 минг қорамол, 259 минг қўй ва эчки, 55 минг парранда, 1,2 минг йилқи боқилади (2003).

77 умумий таълим мактаби (40 мингдан зиёд ўқувчи), 3 лицей ва 3 касбҳунар коллежи (жами 1700 ўқув-чи) бор. 37 кутубхона, 12 клуб муас-сасаси, маданият ва истироҳат боғи мавжуд. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихона, фельд-шер-акушерлик, қишлоқ врачлик пунктлари ва б. тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Туман ҳудудидан Тошгузар — Бойсун — Қумқўрғон т. й. ўтказилмоқда. Қарши — китоб т. й., унинг Шўртанга борувчи 15 км га яқин тармоғи, Тошкент — Термиз автомагистра-лининг бир қисми, Қарши — Ғузор, Шаҳрисабз — Қарши ва б. йўналишлар бўйича автомо-биль йўллари ўтказилган. Ғузор ш. дан Қарши ш. га автобус ва маршрутли таксилар қатнайди.

Латиф Эрдонов, Абдуляа Маматов.